Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилмоқда.
Яқин орада айрим ёнма-ён ҳудудларини Янги ҳаёт тумани таркибига киритиш учун Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Қуйичирчиқ туманлари Кенгашлари томонидан тегишли қарорлар лойиҳалари ҳам муҳокамага киритилса керак.