75K285Telegramda ochish
Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди Gazeta.uz'нинг қайд этишича, туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев пойтахт ва вилоят чегараларининг ўзгариши ҳозирда лойиҳа эканини таъкидлаб, ушбу масалани ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан муҳокама қилишга ваъда берган. "Ўрикзор" ҳудудидаги учта маҳалла аҳолиси президент, бош вазир, қурилиш вазири, парламент палаталари раҳбарлари, пойтахт ва туман ҳокимлари номига жамоавий мурожаат (петиция) йўллаган. Мактубда нима учун бундай қарорлар ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли фикрини инобатга олмаган ҳолда қабул қилингани сўралган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin