13K86Telegramda ochish
Пропискалар фарқи ва қиймати ҳақида Кеча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудлари ўзгартирилиши ҳақида янги хабарлар айтилди. Тошкент вилоятининг ўн минг гектарга яқин ҳудуди пойтахтга қўшилмоқда, пойтахтнинг минг гектарга яқин ҳудуди вилоятга қайтарилмоқда. Пойтахтга қўшилаётган ҳудудлар бўйича аҳолида савол ва эътирозлар бўлмаса керак, лекин вилоятга қайтарилаётган манзилларда яшовчи фуқароларнинг бу борадаги фикрларини ўрганиш лозим эди, назаримда. Чунки пойтахт пропискаси Ўзбекистонда жуда қиммат қадриятлардан бирига айлантириб юборилган. Пропискага эга бўлиш учун фуқароларимиз йиллар давомида мураккаб, қиммат ва ҳақоратли чиғириқлардан ўтишларига тўғри келган. Қолаверса, пойтахтдаги мулк ва вилоятдаги мулк нархида жиддий фарқланиш бор. Бир тундаёқ бор мол-мулкининг бозор қиймати сезиларли даражада пасайишини билиб уйғониш албатта ёқимли эмас. Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳудудларнинг тобелигини ўзгартириш бўйича маҳаллий кенгашларнинг тегишли қарорлари қабул қилинган бўлиши лозим. Бундай қарорлар лойиҳалари regulation.gov.uz порталида муҳокамага қўйилиши зарур. Янгийўл, Зангиота, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларининг маълум ҳудудларини Тошкент шаҳрига ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳалари порталга жойлаштирилди. Лекин масалан, Учтепа туманининг Ўрикзор ҳудудини Тошкент вилоятига ўтказиш борасидаги туман кенгаши қарорига кўзим тушгани йўқ ҳарқалай. Ҳали бу бўйича ваколатли орган - Парламентимизнинг юқори палатаси - Сенат қарор қабул қилгани йўқ. Умид шуки, ҳаммаси қонун доирасида ва тегишли ҳудудларда яшовчи аҳолининг моддий ва ижтимоий манфаатларини инобатга олиб амалга оширилади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin