Тошкент шаҳри ҳудуди кенгайишда давом этмоқда
Тошкент шаҳрининг Тошкент вилояти, Тошкент тумани худудидан “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси” ташкил этиш тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Қарорлари лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан Тошкент шаҳри Олмазор туманига ўтказиладиган учта танланган ер майдонида Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси ташкил этиш мўлжалланган.