Бюджет ижроси бўйича депутатларга берилган материаллар халққаям очилиши зарур
"Бу йил 6 та ҳудуд Тиббий суғуртага ўтган, шунинг учун иш хақи харажатлари камайиб, бошқа харажатлар ошган", деб изоҳ беришмоқда.
Барака топгурлар, бунинг учун халқни инфографикалар билан кўзини шамғалат қилиш эмас, ҳеч қурса, ўтган йилдагидек каби форматда ҳисобот берилиши керак.
Идеалда эса, бюджет ижроси бўйича депутларга ялпи мажлисда қандай маълумотлар тақдим этилган бўлса, халққа ҳам айни шу маълумотлар тўлиқ очилиши зарур. Ҳар қалай, ҳуқуқий демократик давлатда шундай бўлади.
Шунда, ўзбекистонликлар автомобилсозликдан тортиб энергетикагача, пудратлардан тортиб ташқи савдогача кимлар имтиёз ва истиснолар билан қудратимизни ва қувватимизни сўриб олаётгани ҳам очиқ-ойдин бўлади. Ўқитувчининг, дўхтирнинг, пенсионер, бева ё ногироннинг нонини кимлар туя қилаётгани кўринади.