23K16Telegramda ochish
"Энергия нархлари оширилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион босимларнинг узоқроқ давом этишига ишора беради" Инфляцион жараёнларга энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирларини пасайтириш ва умумий инфляциянинг барқарор пасаювчи трендга ўтишини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани жорий, 14% даражасида қолдириш ҳақида қарор қилган. Регуляторга кўра, иқтисодиётда ялпи талаб юқорилиги шароитида жорий энергия нархлари оширилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион босимларнинг узоқроқ давом этишига ишора беради. Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва иккиламчи таъсирларнинг нархларга оширувчи босимлари келгуси ойларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin