Чакана савдода Чегирма ва акциялар ўтказиш тартибга солинади
Рақобат қўмитаси Чакана савдо қоидаларини акциялар ва чегирмаларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби билан такомиллаштиришни таклиф этмоқда.
Лойиҳага кўра, хусусан:
Сотувчи аввалги нархни кўрсатган тақдирдагина чегирма деб ҳисобланади. Аввалги нарх — охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши шарт.
Чегирмада кўрсатилган нарх одатий нарх шрифтидан каттароқ қилиб ёзилиши мумкин эмас. Нархни сунъий ошириб, кейин арзонлаштирилганини чегирма сифатида кўрсатиш тақиқланади.
Шунингдек, Акция ва чегирмалар ҳақидаги маълумотлар тадбир бошланишидан 10 кун олдин солиқ органларига тақдим этилиши қоидаси киритилмоқда.