Картина тўлиқроқ очилиши керак: ҳозирча 105тадан 12таси
Марказий банк 2025 йил июнь ойи ҳолатига нархлари 10%дан юқори даражада ошган товарлар ҳақидаги маълумот билан бўлишмоқда. Бу истеъмол бозорида рўй бераётган ўзгаришлар ва рақобат даражаси ёки унинг йўқлиги ҳақида анча кенг ва аниқ тасаввур беради.
Июнь ҳолатига очиқланган ахборотда 105та товар ва хизматнинг нархи 10%дан зиёдга ўсганлиги кўрсатилган. Бундай товарлардан 6та озиқ-овқат ва 6та ноозиқ-овқат алоҳида, номи ва ўсган нархи даражаси очиқланган. Лекин нархи юқори даражада ўсган 93та товар ва хизмат ҳақида ахборот мавжуд эмаслиги истеъмолчиларга ҳам, бозорнинг таклиф яратувчи иштирокчиларига ҳам картинани тўлиқ намоён этмайди. Охирги 18 ойда хизматлар энг юқори даражада ўсаётганига қарамай, 10%дан кўпга қимматлаган биронта хизматнинг номи келтирилмаган.
Идеалда йиллик ҳисобда ва ойлик ҳисобда расмий инфляциядан қимматроқ даражада ўсган товар ва хизматлар номи ва нарх индекслари ҳар ойда очиқланиб борилса бўларди.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/11775@centralbankuzbekistan