25K107Telegramda ochish
Сабзи эккан бой бўлди, қовоқ эккан хор бўлди Марказий банк янги анъана бўйича нархи энг юқори қимматлаган ва жуда юқори қимматлаган маҳсулот ва хизматлар рўйхатини тақдим этмоқда. Июль якунлари билан 25%дан кўпга, энг юқори даражада қимматлаган 20та товар ва хизматлар рўйхатини биз ҳам шакллантириб кўргандик. Марказий банк рўйхатидан бир қарашда нимани англаш мумкин? Биринчидан, қайси секторда очофат монополистлар ва ўғри олигархлар, кабинетларда ваколатидан фойдаланиб пул қиладиганлар устун бўлса, нархлар потираб ошиб ётипти. Уларни тийиб турувчи йўқ ёки тийиб турувчилар шерикка айланиб кетган. Иккинчидан, қайси соҳада, бу айниқса хизмталарда кўринади, рақобат бўлса, нархлар инфляциядан паст даражада ўсмоқда. Хусусий боғчалар, хусусий унивекрситетларни қаранг, меҳмонхоналарни қаранг. Чунки бу ерда рақобат кучли, жуда кучли, истеъмолчи қирол. Учинчидан, сиз биласизми, дунёнинг яна қайси мамлакатида Ўзбекистондаги каби сабазавотлар бу қадар осмонга кўтарилиб, келаси мавсум сув текин бўлиб ерга тушади. Бир йил пиёз эккан хор бўлади, бир йил тарвуз эккан хор бўлади. Нимага? Чунки деҳқонларда етарли ва ишончли ахборот йўқ, ўтган йили пиёз қиммат бўлдими, ҳамма пиёз экади (чунки бозорда бошқа ахборот йўқда), пиёз хор бўлдими, янги мавсумда ҳеч ким пиёз экмайди. Шунинг учун нархлар осмонга ирғийди ва кейин ер тагига тушиб кетади. Давлат харидлари ва интервенциялари ҳақида-ку гапирмасаям бўлади (бориям ғирт коррупциялашган). Шунинг учун бу йилда сабзи экканлар бой бўлаётгани, қовоқ экканлар хор бўлаётганини томоша қилиб ўтирипмиз (дарвоқе, дала четларига ёппасига қовоқ эктирганлар қани?)

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin