Қимматлашаётган Ўзбекистон: Маҳаллий авиақатновлардан ҳайдовчилик курсларигача
Статқўм бермаса, наилож, ўзимиз ҳисоблаймизда.
Ўтган 1 йилда 95та товар ва хизмат 10%дан кўпга қимматлаган. Расмий инфляциядан кўпга қимматлаган товар ва хизматларнинг аксари ё ижтимоий аҳамиятга эга ёки ярамас монополистлар назоратида.
Демак, 25%дан кўпга, энг юқори даражада қимматлаган 20та товар ва хизматлар орасида олигархия қимматлаштирилган авиаёқилғи орқали мазасини сўраётган маҳаллий авиақатновлардан тортиб, сунъий равишда монополия яратилаётган ҳайдовчилик курсларигача, гўштдан тортиб, пахта ёғигача бор.
Истеъмолчилар ҳам, бизнес ҳам нархлар тўғрисида ҳаққоний, сифатли ва тез ахборот олишга ҳақли. Инфляция бу кабинетда ўтирган раҳбарларнинг кўзини ўйнатадиган ёки қувнатадиган, чирой берадиган кўрсаткич эмас.
- https://telegra.ph/file/adf15b5391d340dd82383.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/10558@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9433@the_bakiroo