21K26Telegramda ochish
Топшириқ ижро этилди: 449,7 млрд сўмлик солиқ қарзи бўйича инкассо талабномалари қайтарилди Давлат раҳбари топшириғига асосан, Солиқ қўмитаси қошида ташкил этилган ишчи штаб томонидан 3,3 мингта иссиқхона хўжалигининг фаолияти ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари бошланган. Жойлардаги ишчи гуруҳлар солиқ мажбуриятлари билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиб, 2644 та субъект бўйича жами 449,7 млрд сўмлик солиқ тўловлари муддатини 2026 йил 1 январгача узайтиришга қарор қилинган. Бу орқали тадбиркорларнинг банк ҳисоб рақамларига қўйилган чекловлар бекор қилиниб, маблағлардан фойдаланиш имконияти тикланди. Кўрилган чоралар натижасида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамлари фаолияти тикланди, айланма маблағлари ошди ва иқтисодий ҳолати яхшиланди. Энг муҳими, Давлат раҳбарининг топшириғи тезкорлик билан бажарилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin