22K77Telegramda ochish
Энергоёлғонлар 4 соат яшамайди: 92 шиптир + қарийб 300 сўмга сакраган Ахборот замонамизда ёлғонлар 40 йил, 40 кун тугул, 4 соат яшамайди. Биржадаги охирги савдоларда 92 шиптир + (энди уни ҳам присадка билан ясашаётганини инобатга олиб, шиптир плюс деб атасак бўлади) лақабли бензин нархи тоннасига 278,5 минг сўмга қимматлаб 13,3 млн.сўмдан ошган. Бу мутлақо янги рекорд (аввалги рекорд 2 кун олдин ўрнатилган эди). 92 шиптир август ойи бошидан буён 4,7%га қимматлаган. 92 бензин нархи очиқ эълон қилина бошлаган 2024 йил 4 ноябрдан буён нархлар 12,6%га ошган. Маълумот учун бу даврда брент типидаги олий навли нефть нархи 22,4%га арзонлаган, доллар курси деярли ўзгармаган. Давом этаверинглар-чи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin