Учта нарсага чексиз қараб туриш мумкин
Сувнинг оқишига, оловнинг ёнишига ва нефть нархи тушганда Ўзбекистонда бензин қимматлашишига.
Кеча Вашингтондаги музокаралардан кейин нефть нархи арзонлашишда давом этди ва агар режалаштирилаётгандек 2 ҳафта ичида якуний келишувга йўл очадиган Зеленский-Путин учрашуви юз берса, яна арзонлашади. Лекин буни шонли энергетикларнинг энергокасофатига қолган маконимизга асло дахли йўқ.
Нефть нархи 10%дан кўпга арзонлаган охирги 1 ой ичида Ўзбекистонда дунёнинг ҳеч бир жойида қолмаган 80 шиптир 11-12%га, 92 шиптир плюс 10%гача қимматлади.
Навбатдаги марра қачон олинади? Қачон 80 шиптир 10 мингга, 92 шиптир плюс 12 мингга чиқади? Метан сунъий қисилиб, дефицит яраладиган октябргами мўлжал ё сентябрданоқ?