24K223Telegramda ochish
Энг қиммат хусусий мактаблар Ўзбекистондами? Ўзбекистонда истеъмолдаги кўп нарса — озиқ-овқатлардан тортиб ёқилғигача, кийим-кечакдан маиший техникагача қимматлигини ҳар гал қўшниларга чиққанда кўзимиз билан кўрамиз ва чўнтагимиз билан сезамиз. Лекин меҳнат ресурслари арзонлиги учун кўп бозор хизматлари (таксидан тортиб умумий овқатланишгача) қўшнилардан қиммат эмас, деган қарашлар шаклланган (хусусан, менда ҳам). Назаримизда, хусусий мактаблар борасида бундай эмасга ўхшайди. Ақчабор портали Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш тўловларини солиштирган. Ақчабор хулосаларига кўра, Марказий Осиёда энг қиммат (йиллик 24 минг доллар) ва энг арзон (йиллик 800 доллар) хусусий мактаблар Ўзбекистонда. Ҳақиқатан ҳам Cambridge International School'да юқори синфлар учун йиллик тўлов 24 минг доллардан ошади. Лекин йиллик тўлови 800 доллар дейилган Oxbridge International School борасида Ақчаборчилар адашишган. Мазкур мактабда ўқиш юқори синфлар учун 800 доллар, лекин йилига эмас, ойига (бу йил яна ошган бўлиши керак, Афиша шарҳларини кутиб қоламиз). Даромадларга нисбатан олганда Марказий Осиёдаги энг арзон хусусий мактаблар Қозоғистонда экани кўринади (Энг қиммат халқаро мактаблар ҳам Тошкентдаги оддий хусусий мактаблар нархида экани кўринади).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin