Қизил ё сариқ? Сариқ сабзи арзонлагани йўқ
Август ҳисоботига кўра, сабзи (қизил ёки сариқ, аниқмас) 3,1%га арзонлаган (йиллик 69,1%га қимматлаган). Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботига кўра сабзининг улгуржи нархи бугун 5 000-5 500 сўмгача тушган. Лекин буям қизил сабзининг нархи.
Ўзбекистонликлар энг кўп ишлатадиган (паловга) сариқ сабзи улгуржи 7 500-8 000 сўм, чаканада 10 000-12 000 сўмгача қолмоқда.
Инфляция учун қайси сабзи нархи олинаётгани қизиқ.
Дарвоқе, сабзи эккан деҳқонларимиз учун бу йил баракали келди. Нархлар кескин тушиб кетмаслиги учун оммавий сабзи экишдан тийилиш керак, бунда ҳудудлар қирқимидаги кузги ҳосил экин майдони ва захиралар ҳақидаги ахборотларнинг ўрни жуда юқори.
- https://t.me/the_bakiroo/10760@the_bakiroo
- https://t.me/minecofinuz/12751@minecofinuz