25K128Telegramda ochish
Тожикистонда рақобат бор: чунки энергоустоз, энергошотирлар ва ўғри энергоолигархия йўқ Тожикистонда пропан йил бошидан буён 40%га арзонлаган ва арзонлашишда давом этмоқда. Йил бошида 7,5 сомонийдан сотилган пропан 4,6 сомонийга тушган, бу 6 100 сўм дегани. Биз билан бир хил экан, дейишга шошилманг. Тожикистон Ўзбекистондан фарқли ўлароқ бир грамм ҳам пропан ишлаб чиқармайди, 100% импорт. Лекин импорт серқуёшдаги каби бир қўлли ва бир чўнтакли қилинмаган. Пропанга талаб тушиб, нарх арзонлашаётгани яна бир сабаби тожик қардошлар ёппасига электромобилларга ўтаётгани билан ҳам боғлиқ. Чунки Тожикистонда ўзини “маҳаллийлаштирувчи” деб атайдиган чайқовчи монополистлар йўқ. Тасаввур қилинг, 2022-2023 йилда бизда бошланган электромобилга ёппасига ўтиш очофат чайқовчилар ва уларнинг малайлари кўмагида чекланиб, бюрократик ва нотариф тўсиқлар қўйилмаганида, маъмурий қимматлаштирилмаганида Ўзбекистонимизда нималар бўларди? Бугун кимдир 80 шиптир қанча бўлди, 92 шиптир + қанчага ошди, кузда пропан бўладими, деб жонсарак бўлармиди? Ўзбекистоннинг ҳамма муаммоларига ечим ичкарида (чунки сабаб ичкарида сунъий яралган), айниқса тубга инаётган энергетика, транспорт ва автомобиль билан боғлиқ соҳаларда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin