Монополист 80 шиптир сотишни тўхтатмоқда, навбат 92 шиптир плюсга
Ўзбекнефтгаз бугундан бошлаб Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотиш тўхтатилганини эълон қилмоқда.
Монополист аввал харид қилинган Аи-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилиши маълум қилган. Маълумот учун, байрамдан олдинги 29 августдаги савдоларда 8 384 тонна 80 шиптир сотилган. 80 шиптир тугатиш олдидан монополист ва чўнтаги туташ олигархия 80 шиптир нархини максимумларгача ошириб олди, Рақобат қўмитаси очиқча манипуляцияларга қарши бирон чора кўра олгани йўқ (энергоустозлар розилик бермаган бўлса керак).
Энди монополист буёғига присадкали 92+ лақабли бензин сотишга ўтади.
Янги ва янги энергосюрпризларни кутинг.
- https://teletype.in/@uzbekneftegaz_ung_uz/cgcVN36jgi5teletype.in
- https://t.me/uzexuz/8027@uzexuz
- https://t.me/the_bakiroo/10522@the_bakiroo