33K169Telegramda ochish
Нега Россия болаларимизни бу урушга олиб бориб, қурбон қиляпти Кунўзга мурожаат қилган оналар фарзандлари мусофир юртда қандай қилиб тузоққа тушиб қолгани, уларнинг урушга юбориш учун Россия қамоқхоналаридаги азоблари ҳақида сўзлаб берган. “Бир неча минг ота-оналар шу кунларда синовли кунларни бошдан кечиряпмиз. Фарзандларимизни мусофир юртда туҳмат билан қамоқхонага тиқишди. Улар ёрдамга муҳтож. Ўзбекистон фуқаролари, бўз йигитлар 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган навқирон, элимизга, юртимизга манфаати тегадиган, ёрдами тегадиган ёшлар ҳозир асирликда, қамоқда, тутқунликда, чорасизликда ўтиришибди. Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратурага боряпмиз. Лекин натижа йўқ". "Болаларимиз Россияда “подстава” билан тушяпти. Мен илтимос қилар эдимки, ёшларимиз ўзимизнинг юртимизда ғишт қуйиб бўлса ҳам тирикчилик қилсин. Бормасин у юртларга, бизга ўхшаган оналар кўпаймасин. Қанча оналар фарзанд доғида адо бўляпмиз. Қамоқдаги руҳий қийноқдан кейин урушга кетишга ҳам рози билан ўлиб кетишяпти”. "Жабрдийда оналар бир-биримизга далда бўлиб, телеграмда гуруҳ очиб олганмиз. Кунора “Фарзандим урушга кетиб қолди”, деб додлаб ёзишади. “Фарзандимнинг урушдан ўлиги келди”, деб яна бири додлайди".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin