Барча божлар қонун билан белгиланиши керак!
Юксалиш ҳаракати жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўлланадиган бож тўловлари, лимитлар ва ставкалар фақат Қонун даражасида белгиланишини таклиф этмоқда. Бу албатта яхши таклиф. Лекин бож бу солиқ. Солиқлар эса фақат парламент томонидан ўрнатилиши зарур.
Шу маънода, нафақат жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун товарларга бож тўловлари, барча импорт божлари қонун билан тасдиқланиши зарур. Фақат шу йўл билангина худди эски Ўзбекистондаги каби тор доиралар манфаатларига хизмат қилаётган, ўзбекистонликларни камбағаллаштираётган протекционизмдан воз кеча оламиз. Фақат шу йўл билан ўғри олигархларга яширин ва махфий қарорлар билан берилган коррупцион имтиёзларни ва преференцияларни тўхтата олиш мумкин.
P.S. Зараркунанда "2-3 кун қонуни" билан жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш нормалари пасайтирилгани бу айсбергнинг учи холос.
- https://yuksalish.org/uz/news_detail/843yuksalish.org