24K107Telegramda ochish
Россия 770 минг мигрантни ҳайдаб чиқармоқчи Госдума раиси Володин ҳужжатлари билан боғлиқ турли муаммоларга эга 770 минг мигрантни ҳайдаб чиқариш билан дағдаға қилмоқда. 2025 йил бошида регистрацияси, патенти ёки тиббий ҳужжатларига оид камчиликлари мавжуд меҳнат мигрантлари Россия ИИВнинг махсус назорат қилинувчи шахслари реестрига киритилганди. 10 сентябргача мақомини тузатмаган мигрантлар энди Россиядан чиқиб кетиши керак бўлади ёки жарима қўлланиб, 5 йиллик тақиқ билан ушбу мамлакатдан мажбурий чиқариб юборилади. Босқинчилик уруши туфайли чуқур иқтисодий таназзул ёқасида турган мамлакат меҳнат мигрантларидан воз кечмоқчи экан, бу унинг ички иши. Лекин айни пайтда Россияга йўл олаётган ватандошларимизга ушбу хатарли ва ҳуқуқсиз мамлакатга боришнинг мудҳиш оқибатлари, хусусан шантаж ва қўрқитишлар билан босқинчилик урушига жўнатилиши ва қурбон бўлиши, тирик ёки ногирон бўлиб қайтган тақдирда ҳам жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида доимий огоҳлантириш бериб бориш керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin