Миллий почтани қайсидир маркетплейсга топшириш Миллий тўлов тизимини тўлов ташкилотига топшириш каби хато бўлади
Идеалда, рақобат муҳитини сақлаш ва миллий манфаатларни таъминлаш учун почта тизими умумий платформалигича қолиши ёки бозорнинг бошқа рақобатлашувчи ўйинчилари билан аффилланмаган бўлиши керак. Энг очиқ бозорга эга давлатларда ҳам почта миллий компания сифатида ёки мустақил платформа ўлароқ сақлаб қолинган. Шу маънода альтернатива почтанинг ёввойи резаворгами ё бошқа "мевага" сотиш тўғрисида кетмаслиги лозим. Бу қайсидир футбол жамоасига мухлислик қилиш эмас.
Хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунимизда аниқ ёзиб қўйилган, барака топгурлар, бу каби ёндашув инсофсиз рақобатга олиб келади.
Почта шартли равишда айтганда темир йўл, уни битта ташувчи маҳрига ўтказиб бериб бўлмайди. Бу инфратузилма барча учун очиқ ва тенг имкониятли бўлиб қолиши лозим.
Миллий тўлов тизимини кўр-кўрона тўлов ташкилотига сотганимиз каммиди? Соғлом рақобатни, янги бозор сифатида кенгая бошлаётган соҳани ўлдирадиган яна битта хато қиламизми? Бу хато миллий манфаатларни бир четга суриб қўйган тақдиримизда ҳам, истеъмолчиларнинг танловсиз қолишига (табиийки, нархларнинг ошишига), яратилаётган минглаб ишчи ўринларининг йўқолишига қараб етаклайди.
- https://t.me/davletovuztw/2991@davletovuztw
- https://lex.uz/docs/6800515lex.uz