21K52Telegramda ochish
Хатолардан хулосалар йўқ: гипс қазиб олувчиларгаям улкан солиқ имтиёзи берилмоқда Уч йил аввал ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари нефть учун икки карра ва газ учун уч карра пасайтириб берилган эди. Бу ғирт тескари натижаларга, яъни солиқ ставкасини пасайтириш нефть ва айниқса газ қазиб олишни янада бадтар қисқаришига олиб келганди. Ўтган йили цементчилар учун мазкур солиқ деярли 4 карра (22 500 сўмдан 6 600 сўмгача) камайтириб берилган эди. Солиқ ставкаси каррсига туширилганига қарамай, охирги 1 йилда цемент 25%га қимматлади. Энди навбат гипсчиларга келипти. Гипс қазиб олувчиларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2028 йил 1 январгача 50% миқдорида қўлланилади, яъни ставка 2 карра камайтирилади. Бугунги кунда ставка 15 950 сўмни ташкил этади. Қатор солиқлар, айниқса аҳолига оид қисми ҳеч бўлмаганда индексацияланиб, ошириб борилаётган бир ҳолатда ер ости бойликларимизга келганда, бенефициарларга улкан солиқ имтиёзлари қўлланилаётгани ҳеч бўлмаганда изоҳланиши керак. Аввалги берилган имтиёзларнинг ва лазейкаларнинг натижалари қандай бўлгани кўрсатилиши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin