2020 йил биринчи ярим йиллиги айрим кўрсаткичлари эълон қилинди.
Хусусан ЯИМ ўсиши 0,2%гача секинлашган. Саноат ишлаб чиқариш жисмоний хажми 1,9%га, юк ташиш 6,6%га, йўловчи ташиш 13,8%га камайган (1995 йилдан буён биринчи марта бўлса керак).
Ўсиш гарчи суръати кескин пасайган бўлса ҳам қурилиш, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо ва ҳатто хизмат кўрсатишда (?) сақланиб қолган.
ЯИМ статистикаси бўйича батафсил рақамларни кутамиз.
Йил якуни бўйича прогнозлар яна бир бор янгиланса керак.