Yandex M-Market платформаси орқали солиқ харажатларини оптималлаштирган
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланган корхонанинг (YandexGo UB МЧЖ) 2025 йил 9 ойлик даромади ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45,5 фоизга ошган. Бироқ, МЧЖ томонидан M-market маркетплейсини маҳаллий бозорга киритилиши ҳисобига асосий харажатлари ошган. Яъни, корхона тақдим этган солиқ ҳисоботлари таҳлилига кўра, жорий йилги харажатларнинг даромаддаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,1 фоизга ортган. Ва бу истеъмол бозорига янги лойиҳаларни жорий этишда нормал ҳолат ҳисобланади. Бунинг натижасида, 2024 йил 9 ойига нисбатан жами солиқ тушумлари 14,3 млрд сўмга, шундан фойда солиғи бўйича тушумлари 24,1 млрд сўмга камайган.
Маълумот учун, YandexGo UB МЧЖ ўтган йили ўртача 11,6 млрд.сўмдан солиқ тўлаган бўлса, жорий йилнинг иккинчи ярмидан солиқ тўловлари кескин қисқарган, хусусан, сентябрь ойида рақамли монополист атига 1,3 млрд.сўм солиқ тўлаган.
Yandex Uzbekistan Market номли маркетплейсини жорий йил апрель ойида ишга туширган.
Рақамли сегментларда монопол мавқега эгалигига қарамай, YandexGo UB МЧЖ молиявий натижаларини (хусусан, капитал харажатларини) жамоатчиликка ошкор қилмайди. Ҳозирча қонунчилигимизда бундай талаб мавжуд эмас.