21K50Telegramda ochish
Хизмат учун тўлов ундириш тақиқланиб, официантларга чой пули қонунийлаштирилиши керак Рақобат қўмитаси айрим ресторан ва кафеларда таомлар нархидан ташқари 10−15 фоиз, баъзан эса 20 фоизгача хизмат ҳақи қўшимча тўлов сифатида ундирилаётгани ҳамда аввалдан депозит маблағлар талаб қилинаётгани ҳақида маълум қилмоқда. Қўмита истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслигини эслатиб, умумий овқатланиш корхоналари турларидан келиб чиқиб истеъмолчиларнинг ўз-ўзига хизмат қилиш имкониятини яратиш, таомлар нархи, хизмат кўрсатиш тартиби ва улар билан боғлиқ шартлар, шу жумладан, официант хизмати учун ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар билан ўз вақтида тўлиқ таништириб ўтишлари лозимлиги борасида огоҳлантирмоқда. Албатта, ресторан ва кафеларда истеъмолчи билан муносабатларни тартибга солиш керак. Қонун билан бўлса, яна яхши. Ҳозирда ресторан ва кафеларда буюртма устига ундирилаётган 15-20% хизмат ҳақи официантлар ҳисобига тушмайди, ресторан ва кафелар маржасига қўшилади. Бу хизмат ҳақининг жуда кам қисми официантларга маош ёки нақд қилиб берилади, агар берилса. Шу сабабли ҳам официантлар ўртасида норасмий бандлик жудаям юқори. Энг пўрим ресторанларда ҳам официантлар ҳуқуқий жиҳатдан ишчи ўлароқ расмийлаштирилмаган ёки кам солиқ тўлаш учун уларга арзимаган минимум маош белгиланган. Шунинг учун, кафе ва ресторанларда улар фойдасига хизмат учун тўлов (обслуга) ундиришни қонун билан тақиқлаш, тўғридан-тўғри официантлар чўнтагига ва онлайн кармонига тушадиган чой пулини эса қонунийлаштириш масаласини ўйлаб кўриш керак. Шунда адолат бўлади. Рақобат қўмитаси айни муаммоли масалада официантлар ҳақларини ҳимоя қилишга эътибор қаратса, бундан биз истеъмолчилар ютамиз, давлат ҳам ютади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin