21K31Telegramda ochish
Пулли парковка бўйича ХДП сўраётган талаблар амалга ошиши учун бошқатдан аукцион ўтказилиши керак Халқ демократик партияси: "Биринчидан, оммавий фойдаланишдаги хизмат учун ҳар қандай тариф ёки йиғим миқдорини белгилашда аҳолининг реал даромадлари, ижтимоий ҳимоя даражаси ва ҳаётий эҳтиёжлари инобатга олиниши зарур; Иккинчидан, белгиланган тарифлар иқтисодий асосланиши, қайта кўриб чиқилиши, маблағлар қаерга тушаётгани, уларнинг қандай сарфланиши ҳақида маълумотлар кенг жамоатчиликка очиқланиши керак; Учинчидан, ижтимоий объектлар, хусусан, давлат тиббий муассасалари, давлат хизматлари кўрсатиладиган марказлар ва “Инсон” марказлари, шунингдек кутубхоналар олдидаги пулли тўхташ жойларидан маълум вақт давомида бепул фойдаланиш имкониятини яратишни назарда тутиш лозим; Тўртинчидан, савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, спорт ва маданий-кўнгилочар муассасалар ҳудудидаги тўхташ жойларининг камида 5 фоизи имтиёзга эга шахслар учун бепул ажратилиши қатъий таъминланиши керак ҳамда мазкур меъёрни ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ; Бешинчидан, қатор пулли тўхташ жойлари “қатнов қисмида тўхташ тақиқланади” белгиси ўрнатилган йўл қисмларида ташкил этилаётгани “пул тўланса – мумкин”, деган хулосани бермоқда. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра тўхташ тақиқланган жойда тўловдан кейин тўхташ мумкин бўлаётгани тенглик тамойилларига зиддир". Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП Тошкент ва тошкентликлар учун янги муаммолар яратаётган пулли парковка бўйича бир қарашда осон, рационал ва инсоний талабларни илгари сурмоқда. Лекин бу талабларни ижрога олиш имконсиз, токи ўтган йилги шармандали аукцион натижалари бекор қилиниб, коррупцион иш очилмагунча. Парковка тизими бўйича операторлик аввал давлат (шаҳар ҳокимияти) қўлига қайтарилиши ва шундан кейин рақобат, очиқлик ва шаафофлик принципларида бошқатдан янги аукцион ўтказилиши зарур. Аукционда иштирок этаётган талабгорлар Тошкент ва тошкентликларнинг талабларини, хоҳишларини олдиндан билган ҳолда иштирок этиши ва ғолиб бўлиш учун кафолатланган пули бўлиши зарур (сопини ўзини чиқариб бермоқчи бўлган чўнтак олғирлар аукционга қўйилмаслиги зарур).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin