ХДП: Тижорий тузилма даромадларининг ундирилишини кафолатлаш учун давлатнинг мажбурлов кучидан фойдаланиш ҳуқуқий давлат принципларига зид
Халқ демократик партиясининг истеъмолчилар бўйнига навбатдаги жаримани илиш борасида жим турмагани хурсанд қилади.
Партия асосланмаган жарималар жорий қилиш амалиётидан воз кечиш лозим деб ҳисоблайди ва пуллик автомобил тўхташ жойларининг хусусий оператори томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақини тўлаш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш назарда тутилиши қонунчилликка зид эканини эслатган.
Пуллик “парковка”лар учун атиги 2-3 фоиз ҳайдовчи пул тўлаётгани ҳақидаги иддао ҳақиқат эканлигига жамоатчиликда катта шубҳа болигини қайд этганган ҳолда пуллик тўхташ жойлари учун тўловлар ва давлат бюджетига тушумлар ҳақидаги маълумотлар ҳокимлик томонидан шу вақтга қадар умуман очиқланмаганлигини эслатган.
Назаримизда, партия қуруқ баёнот билан чекланмаслиги керак, керак бўлса, шаҳар ҳокиминиям, ҳукумат вакиллариниям парламент гиламига чақириш зарур. Аввалбошдан қийшиқ ва шубҳали жараёнлар билан ясалган тизимни рақобат, очиқлик ва адолат принциплари асосида бутунлай қайта ташкил этиш масаласи кун тартибига чиқиши керак.
- https://t.me/UzbekistonXDP/5164@UzbekistonXDP