21K55Telegramda ochish
Камбағал ёшлар учун автомактабларда ўқиш субсидияланади 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади. Лекин субсидия олиш осон бўлмайди (аввало ёшлар дафтарида бўлиш керак). Автомактабда ўқиш учун субсидия БҲМнинг 8 баробаригача (3 296 минг сўм) миқдорда, 30 ёшдан ошмаган ёшларга ажратилади. Субсидиянинг 50%и ўқув курси бошланишида, қолган қисми ҳайдовчилик гувоҳномаси олингандан кейин, шунингдек ижтимоий шартномани бажариш шартларидан келиб чиқиб берилади. Маълумот учун, ҳайдовчилик курсларида ўқиш нархи ҳудудларга қараб 6-7 млн.сўмни ташкил этади ва камбағал оилалар вакиллари учун автомактабларда ўқиб, имтиҳон топшириб "права" олиш деярли имконсизга айланган.

Arxivda shunga yaqin