10 ойда 15,5 трлн.сўмлик утилизация йиғими тўланмаган
Статқўмга кўра, 2025 йилнинг 10 ойида 370 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган. Ҳукумат қарорига кўра, барча ишлаб чиқарувчилар худди импортчилар каби автомобиллар учун утилизация йиғими тўлашга мажбур этиб белгиланганига қарамай, яширин қарор ва протоколлар воситасида монополист ва маҳаллийлаштирувчи чайқовчиларимиз утилизация йиғими тўлашдан озод қилинган. Шунинг учун утилизация йиғими фақат импортга ва рақобатга қарши воситага айланиб қолган (ўтган 5 йилда биронта утилизация мажмуаси бунёд этилмагани алоҳида муаммо).
Тасаввур қилинг, монополист ва маҳаллийлаштирувчи чайқовчиларда яширин имтиёз бўлмаганида улар 10 ой учун камида 15,5 трлн.сўм утилизация йиғими тўлашлари лозим бўларди.
Келаси йилдан утилизация йиғимининг бир қисми Миллий экология қўмитасига бориб тушиши инобатга олинса, янги супертузилма бу муаммога алоҳида эътибор бериши ва утилизация йиғимини ундиришда адолатли ёндашувни таъминлаш бўйича ўзгаришлар қилиши керак бўлади.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJxqGkjISDhEaj4e_UZ1bODb2hq3g7-AAKqDWsbkJ0ZSQUspsadrZfBAQADAgADeAADNgQcontroller.bot
- https://stat.uz/img/news/21112025/sanoat/press-reliz-sanoat-lotin_p95230.pdfstat.uz
- https://lex.uz/docs/4844263lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9553@the_bakiroo