24K274Telegramda ochish
Октябрда экспорт қилинган газ иссиқхоналарга бутун мавсумга етган бўларди Газета Экология миллий қўмитасида тақдим этилган маълумотлар билан бўлишмоқда. Тошкент ва унинг атрофида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли 3 592 иссиқхона кўмир билан иситилади, фақат 53таси газ билан. 2 925 иссиқхона фаолиятини тўхтатган (юқоридаги сурат Тошкент ва унинг атрофида жойлашган иссиқхоналар жойлашуви). 1 гектар иссиқхонани куз-қиш мавсумида иситишга (5 ой) 175 минг куб газ талаб қилинади. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли барча иссиқхоналар учун жами 104,4 млн.куб газ керак бўлади, бу мамлакат истеъмолининг атига 0,5%и дегани (Тошкент вилояти истеъмолининг 2,1%и, Тошкент шаҳри ва вилояти истеъмолининг 0,7%и). Кўп бора такрорлаётганимиздек, газ экспорти тақиқланиши ва экспорт қилинаётган газ миллий иқтисодиётимизга берилиши керак. Бу нафақат иқтисодий мантиқ ва афзаллик масаласи, экология, табиат ва ўзликни асраш талаби ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin