


Шу билан бирга, Ироқдан келган тадбиркорлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасидаги 20 та йирик ишлаб чиқарувчи билан ҳам учрашув ўтказди. Улар орасида Grand Pharm ҳам бор. Меҳмонлар учун асосий қизиқарли нуқта алоҳида заводлар эмас, балки бутун тармоқ қандай ишлашини кўриш бўлди.
Ўзбекистонда фармацевтика фақат ишлаб чиқариш билан чекланиб қолмайди. Бу ерда маҳсулотни сақлаш, логистика қилиш ва бутун мамлакат бўйлаб тарқатиш учун А-класс даражасидаги складлар инфратузилмаси шаклланган. Айнан шу тизим орқали дори воситалари республика бўйлаб бир хил сифат стандартида тарқатилади. бу тизим евростандартларга тўлиқ жавоб бера олади.
Маълумот учун, Ироқ фармацевтика бўйича йилига 4 миллиард долларлик маҳсулот импорт қилади. Катта бозор. Шу бозорга кириш мумкинми? Назарий жиҳатдан ҳа. Амалий жиҳатдан эса фақат маҳаллий компанияларимиз стандартларни юқори даражада ушлаб турсагина бундай катта бозорларга рақобатбардош маҳсулот етказиб бера олади.
- https://t.me/the_bakiroo/11732?single@the_bakiroo