19K135Telegramda ochish
Марказий банк Yangi bank лицензиясини чақириб олди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2026-йил 15-январдаги 1/1-сонли қарорига мувофиқ, Yangi bank акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди. Мазкур қарор банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар етарли даражада самара бермагани, жумладан, устав капитали миқдорини қонунчиликда белгиланган энг кам талаблар даражасига етказилмаганлиги, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган айрим талаблар бажарилмаганлиги сабабли қабул қилинди. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, банк фаолиятини ўрнатилган тартибда тугатиш белгиланди ҳамда тугатиш комиссияси тайинланиб унга тугатиш ишларини бошқариш ваколатлари ўтказилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin