19K74Telegramda ochish
Шартли GTL лойиҳалари антикоррупция ва антимонополия чиғириғидан ўтади Ҳукумат қарори билан "Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Эндиликда йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ва рақобатни таъминловчи стандартларни мажбурий тарзда жорий этилади. Янги талаблар қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларига нисбатан қўлланади: Давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари; давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари; давлат кафолатлари, имтиёзлар ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини назарда тутувчи хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ўз ваколати доирасидаги лойиҳаларни тўғридан-тўғри экспертиза қилади ва баҳолайди. Экспертизадан ўтказиш лойиҳани тасдиқлаш жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳуқуқ тилидан инсон тилига кўчирсак, энди қийматини каррасига шишириш ва пудрат, буюртма схемалар орқали пул ўзлаштиришга асосланган кэптив лойиҳаларни ҳеч бўлмаса антикоррупция ва антимонополия экспертизаси орқали тийиб туриш мумкин бўлади. Агарда шу қоидалар аввалроқ жорий қилинганида GTL заводи, МТО заводи, Тошкент Металлургия заводи, Ëшлик кони фабрикалари, Бойсундаги Мустақиллик-25 кейслари юз бермаган ёки ҳеч қурса Ўзбекистон иқтисодиёти ва халқига каррасига арзон тушган бўлармиди? Ҳечдан кўра кеч.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin