22K50Telegramda ochish
Cash-in масаласи банк тизимида ҳали ҳам тўлиқ ҳал этилмаган муаммолардан бири экани ҳақида бир неча бор ёзганмиз: карта бор, аммо пулни картага тушириш учун ишлайдиган қурилма топиш қийин. Айниқса, бошқа банк картаси бўлса, масала янада мураккаблашади. Бугунги кунда нақд пулни картага тушириш кундалик вазиятларда тез-тез кузатиладиган эҳтиёжлардан. Бунинг устига, 1 апрелдан айрим тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бу эса нақд пулни картага туширишга бўлган талабни янада оширади. Чунки аҳолида ҳали ҳам катта нақд пул айланмаси сақланиб турибди, тўловлар эса рақамли форматга ўтмоқда. Бундай шароитда юкламани камайтириш учун ўз-ўзига хизмат қурилмаларини (ADM) кўпайтириш ва банкоматларда cash-in функциясини кенг жорий этиш энг самарали йўллардан бири ҳисобланади. Шу ўринда, Халқ банки республика бўйлаб 162 та ADM’ни ишга туширгани ижобий қадам бўлди. Муҳими, ушбу қурилмалар орқали нафақат Халқ банки, балки бошқа банк карталарини ҳам 24/7 режимида тўлдириш мумкин. Муаммо тўлиқ ҳал этилди, дейишга жуда эрта. Аммо ечим томон амалий ҳаракат бошлангани ва йирик банклардан бири бу жараёнга биринчилардан бўлиб киришгани – бозор ва истеъмолчилар учун яхши сигнал.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin