20K145Telegramda ochish
Сомсачилардан кейин топ қурувчиларга ва пўрим тўйхоналарга ҳам навбат келса керак Солиқ органлари томонидан норасмий иқтисодиётга қарши кураш доирасида пойтахтдаги машҳур сомса марказларида рейдлар ўтказилган. Хусусан, Миробод туманида фаолият юритаётган “Nomdor somsa” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида ўрганиш ўтказилиб, унда норасмий фаолият юритаётган 12 нафар норасмий ишчилар аниқланган. Худди шундай ҳолат Юнусобод туманида ҳам кузатилиб, “Minor somsa” бренди асосида фаолият юритиб келаётган "Abdulaziz tasty" МЧЖда ҳам 26 нафар норасмий ишчилар аниқланган. Иккала ҳолатда ҳам ишчиларнинг расмий бандлиги таъминланган. Яширин иқтисодиётни оқартириш йўлида бундай тадбирлар нафақат кичик бизнес, йирик акулаларни ҳам қамраб олиши керак. Масалан, тўйхоналарни, қурилиш компанияларини, ҳатто ўзини маҳаллийлаштирувчи деб ҳисобловчи монополистларнинг заводларини ҳам. Хос белгиларига кўра ва яширин иқтисодиёт баҳолашлари ҳажмидан келиб чиқилса, уларда ўнлаб эмас, минглаб, балки ўнминглаб расмийлаштирилмаган меҳнаткашлар ишлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin