15K27Telegramda ochish
Қишлоқларда аҳвол унча яхшимас Молиявий оммабоплик индексининг тузилмаси қишлоқ ҳудудларини ҳам алоҳида қамраган. Бу мамлакат бўйича ва қишлоқ ҳудудларидаги фарқликларни ва имкониятларни кўрсатиб беради. Энг катта ҳудудий тафовут базавий банк ҳисобварақлари билан қамровда кузатилмоқда. Қишлоқ ҳудудларидаги катта ёшли аҳолининг 21 фоизи банк ҳисобварағига эга бўлиб, бу мамлакат бўйича умумий кўрсаткичдан 65 фоиз бандга паст (86 фоиз). Қишлоқ аҳолисининг атиги 1 фоизи жамғарма ёки муддатли ҳисобварағига эга. Бу мамлакат бўйича катта ёшли аҳоли учун қайд этилган 4 фоизлик кўрсаткичнинг қарийб тўртдан бирига тенг. Мазкур тафовут қишлоқ ҳудудларида молиявий тизимга базавий кириш билан бир қаторда, жамғаришга йўналтирилган молиявий маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятлари ҳам сезиларли даражада чекланганини кўрсатади. Бошқа тарафдан, қишлоқ аҳолисининг мавжуд банк ҳисобварақларидан фойдаланишининг фаоллиги мамлакат бўйича аниқланган кўрсаткичга яқин. Қишлоқ аҳолиси банк ҳисобварақларининг 32 фоизи нофаол бўлса, мамлакат бўйича катта ёшли аҳоли бўйича бу кўрсаткич 34 фоизни ташкил этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin