Аёллар яхшироқ жамғармоқда
Марказий банк биринчи марта Молиявий оммабоплик бўйича миллик индексларни эълон қилган. Шу пайтгача молиявий оммабопликни баҳолашда масалан, халқаро ташкилотларнинг кузатувлари ва индексларидан фойдаланиб келинган.
Миллий индексларимиз 16 ёшдан катта ёшли аҳоли ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик кесимида алоҳида ҳисобланган.
Индекслар бўйича умумий натижалар, албатта, молиявий оммабоплик шаклланиш босқичида эканини кўрсатади.
Аҳолида асосий молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги ва базавий хизмат кўрсатиш каналларига кириш етарли даражада шаклланган, бироқ бу имкониятлар ҳали хизматлардан мунтазам ва фаол фойдаланишга тўлиқ ўтмаган. Аксинча, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари молиявий тизим билан қамраб олинган корхоналар молиявий хизматлардан етарлича фаол фойдаланмоқда, бироқ тадбиркорлик субектларининг молиявий хизматлар билан қамрови ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражаси ҳануз асосий чекловчи омиллар бўлиб қолмоқда.
Хурсанд қиладиган, балки кутилмаган натижалар ҳам бор. Масалан, аёллар базавий банк маҳсулотларидан
фойдаланишда мамлакат миқёсидаги умумий даражага деярли тенг иштирок этмоқда. Вояга етган аёлларнинг 86 фоизи ва катта ёшли аҳолининг 86 фоизи банк ҳисобварағига эга.
Жамғариш учун ихтисослашган маҳсулотлар бўйича аёллар орасидаги кўрсаткич бироз юқори бўлиб, аёлларнинг 6 фоизида жамғарма ёки муддатли ҳисобварақ мавжуд, мамлакат бўйича умумий кўрсаткич эса 4 фоизини ташкил этади.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAKTaWqFTorWfyshLOhdZa3fRxomSaaVAAILG2sbH3soSHzetqXPKO2hAQADAgADeQADPQQcontroller.bot
- https://cbu.uz/upload/iblock/af2/axh12ba89qivbhp27ng4v5xr0xuv2f08/VFinal_FI_index_The-last-uzb_edited_.pdfcbu.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10383@the_bakiroo
- https://t.me/centralbankuzbekistan/13434@centralbankuzbekistan