18K35Telegramda ochish
Мақбул ставкалар ва маржиналлик ҳақида Потенциал омонатчилар бугун йиллик 18% ставкада таклиф этилаётган миллий валютадаги онлайн омонатларни расмийлаштириб қолишга улгуришлари мумкин. Сузиб юрувчи ставкада кредит олган қарздорлар, айниқса давлат дастури бўйича ипотека кредити олганлар, хурсанд бўлишлари табиий. Уларнинг кредитлари фоиз ставкаси бир фоизга арзонлашди. Банклар эса бу шароитда маржиналликни сақлаб қолиш бўйича анча жиддий бош қотиришларига тўғри келади. Шахсий фикримча, мақбул фоизлар сиёсати доирасида омонат ва депозитлар учун ўрнатилган энг юқори мақбул фоизларни бекор қилиб юборилиши вақти келди. Чунки омонатлар ва депозитлар бўйича асоссиз равишда юқори ставкалар таклиф этилишини маржиналликнинг пасайиши тийиб тура олади. Буни хорижий валютада омонатлар бўйича юқори ставкаларни белгиланмаганлиги оқибатларида кўриш мумкин. Хорижий валютадаги кредитлар бўйича 8%лик энг юқори мақбул ставканинг ўзи хорижий валютадаги омонатлар фоизларини етарлича тийиб турибди. Бирон бир банк масалан хорижий валютада йиллик 7%дан баланд омонат таклиф эта олгани йўқ, аксарият банкларда хорижий валютадаги омонатлар фоизи бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб пасайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin