Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, банк хизматлари офислари тушунчаси пайдо бўлмоқда; норезидентларнинг 5%гача банк акцияларини Марказий банкдан рухсат олмасдан сотиб олиш механизми; шунингдек, А1 (ёки А+)дан паст тоифага кирувчи банклар учун шўъба банк очишга фарқли талаблар жорий этилмоқда https://regulation.gov.uz/uz/document/8395