13K108Telegramda ochish
Қонли Қорабоғ 30 йилдан ортиқ давом этаётган бу можаро агар томонлар Россия шафеълиги ва сулҳпарварлигидан воз кечишмаса яна 30 йил ҳам давом этади. Охирги 30 йилда Россия шафеълиги ва сулҳпарварлигидаги бирон бир ҳудудий, минтақавий, давлатлараро зиддият бартараф бўлмаган ва муаммо шундаки, бартараф бўлмайди ҳам. Россиянинг империяча сиёсати асл моҳияти шу. Чуқурроқ қарасангиз бу конфликтларни яратган ҳам, тинимсиз томонларга хоҳ яширин, хоҳ ошкора қурол сотган ҳам, иқтидордагиларни қўллаб-қувватлаётган ҳам Россиянинг ўзи. Днестрбўйи, Жанубий Осетия, Абхазия, Тоғли Қорабоғ - бу битмас яралар. Саналган можароли ҳудудларнинг иккитаси аллақачон Россия томонидан босиб ҳам олинган. Худди шу можаролар каби бир вақтда бошланган, этник, диний мотивлар асосий роль ўйнаган Югославиядаги серб-хорват, Босния-Герцеговинадаги қонли зиддиятлар аллақачон унутилган. Кеча бир-бири билан қир-пичоқ бўлганлар бугун Евроиттифоқнинг аъзоси, айримлари аъзолик арафасида. 20- асрнинг энг баттол этник қирғини юз берган Косовода ҳам бугун тинчлик ҳукмрон. Сербия ва Косово ҳатто савдо алоқаларини тикламоқда. Ҳаёлдек кўринар, лекин агар Озарбойжон ва Арманистон тўғридан-тўғри музокараларга кирса, иккиси ҳам ҳуқуқ ва маданият макони Евроиттифоқ томон интилса, Қорабоғнинг кимники эканлиги асло муҳим бўлмай қолади. Чунки Қорабоғ алал-оқибат қорабоғда яшовчиларники. 21- асрда ҳудудлар эмас, одамлар муҳим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin