Суриштирув журналистикаси билан машғул ICIJ ва BuzzFeed Қўшма штатларнинг FinCEN тармоғига (бизнинг Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш тизимимиз аналоги) таалуқли маълумотларни қўлга киритганлар.
Маълумотлар қўлга қандай киритилгани очиқланмаган.
Сиздирги орқали махфий маълумотларда акс этган ва АҚШ банк тизими орқали ўтказилган шубҳали транзакцияларнинг умумий миқдори 2 трлн.доллардан ошади.
Маълумотларда россиялик олигархларнинг, хусусан Алишер Усмановнинг Путин атрофидаги гумашталар фойдасига гўёки кўрсатилган хизмат учун ўтказилган миллионлаб долларлик шубҳали транзакциялар ҳам мавжуд.
Сиздирилган маълумотларни ўрганган газета.уз Ўзбекистоннинг Миллий банки ва Латвия банклари ўртасида юз берган транзакцияларга эътибор қаратган. 8,7 млн.долларлик жами 16та транзакция FinCEN тарафидан шубҳали деб топилган.