Эстон ва ўзбек миллиардерлари ҳақида
Эстонияда ва ниҳоят 30 йил деганда доллардаги биринчи миллиардер пайдо бўлипти: Бу тезкор пул ўтказмаларини амалга оширишга имкон берадиган иловани яратган TransferWise асосчиси Кристо Кяэрманн.
Кристо Кяэрманн дастлабки миллиард долларини пора олиб, ўзининг манфаатлари учун аждарҳоча божлар ўрнаттириб, ҳокимиятдаги ваколатларидан фойдаланиб ёки мамлакат бойликларини арзонгаровга сотиб ёхуд ЯИМнинг 20 фоизини яратадиган корхоналарни текинга ишончли бошқарув олиб топмаган.
Кристо узоқ йиллар Лондонда дастурчи бўлиб ишлаган, фунтда маош олиб, Эстониядаги ипотека кредитини сўндириб юришга тўғри келган. Мана шу муаммо TransferWise ғоясини яратишга туртки берган.
Ўтган йили худди шу кунларда Тошкентга келган бошқа бир эстон билан сўзлашиб қолгандим.
Менинг мамлакатимда миллиардерлар умуман йўқ деган эди у. Шунинг учун ҳам бойсизлар, дегандим мен.
Менинг мамлакатимда эса яширин миллиардерлар кўп дедим мен унга. Шунинг учун ҳам қашшоқсизлар, деганди у.
@the_bakiroo