Марказий банк ҳудудлар қирқимидаги инфляция кўрсаткичларини эълон қилди
Таҳлил қилинаётган товар ва хизматлар кўлами анча кенгайган.
Ҳудудлар қирқимида Тошкент ва Тошкент вилоятида энг юқори инфляция қайд этилган. Нисбатан пастроқ нарх ошиши эса турмуш даражаси ва аҳоли фаровонлигида ортда қолаётган Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда кузатилган.
Товарлар қирқимида олинса, нархларнинг Гўшт бўйича Сирдарёда, ун бўйича Тошкентда, ёғ бўйича Хоразмда, шакар бўйича эса Навоийда энг кўп ошиши юз берган.
Қизиқарли маълумотлар хуллас.
Дарвоқе, Ўзбекистон аҳолиси ижтимоий табақаланганлигидан келиб чиқиб, масалан 1 млнгача, 1-2 млн, 2-5 млн ва 5 млндан ортиқ даромадга эга аҳоли қатламлари учун инфляция кўрсаткичлари таҳлили ҳам жуда қизиқ бўларди. Чунки камбағал қатламлар учун инфляция ҳар доим бой қатламлар ҳис қиладиган инфляциядан оғриқлироқ бўлиб келган.
Бекорга инфляцияни камбағаллар учун қўшимча солиқ деб аташмаган.