13K116Telegramda ochish
Ахборотлар ва оқибатлар ҳақида Биринчи раҳбарга етказилаётган ахборотлар ва шу ахборотлар асосида қабул қилинаётган қарорларни кузатиб, негадир тарихдаги шу икки қалтис кунлар борасидаги воқеликлар ва оқибатларни эслайман доим. 1941 йил ноябрнинг бошларида фронт чизиғи билан боғлиқ ёлғон ахборотлар шунчалар кўпайиб кетадики, Сталин реал аҳволни билиш учун Жуковдан аҳволни шахсан ўрганиш ва унга виждонан маълумот беришни сўрайди. Немислар фронтдан улоқтириб юборилгани ва совет қўшинлари қарши ҳужумга ўтгани ҳақидаги информбюро хабарларидан фарқли ўлароқ, аслида ноябрнинг охирларида немисларнинг авангард позициясидан Кремлгача атига 29 км масофа қолгани маълум бўлади. Айнан Жуковнинг ҳаққоний ахбороти ва вазиятни реал баҳолагани, гарчи у бўғзигача қонга ботган қассоб бўлса ҳам, шу асосда қабул қилинган кейинги тўғри қарорлар туфайли Москвани қулашдан асраб қолади. 1945 йилнинг бутун апрель ойи давомида Гитлернинг офицерлари уни алдашда давом этишади. Бутун штаб, барча адъютантлар қамалда қолган Берлинни генерал Венк бошчилигидаги 12- армия ва аслида қирилиб тугаган 9- армия қутқаришини айтиб келишади. 9- армия энди йўқлигини ва 12- армия генерали Венкнинг Берлинни ҳимоя қилиш учун етиб бориш имкони қолмагани ҳақидаги хабарлар Гитлерга етказилмайди. Гитлер реал аҳвол ҳақида фақат 30 апрелга келибгина хабар топади ва биласизки, бу пайтда ҳаммаси тугаб бўлган эди. Берлин қулайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin