Ёмон кутилмалар, афсуски, юз бераётганга ўхшайди
Янги жалб этилган еврооблигация маблағларидан 1 триллион сўмни Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанкка оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ресурс сифатида жойлаштириш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун сўмда жалб этилган облигацияларнинг жойлаштириш вақтидаги ставкаси 14,5%ни ташкил этган. Облигацияларни жалб этиш билан боғлиқ (роуд-шоу, андеррайтерлар, консультантларга тўланган комиссиялар) транзакцион харажатлар бу ҳисобга киритилмаган.
Еврооблигациялар ҳисобидан Халқ банкига хотин-қизлар тадбиркорлиги учун 50 миллион доллар тақдим этилиши борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Доллардаги еврооблигациялар транзакцион харажатларсиз 3,70%дан жойлаштирилган.
Еврооблигациялар орқали шаклланаётган ташқи қарз йўналтирилаётган соҳалар ва лойиҳалар самарадорлигига саволлар ўзгармасдан қолмоқда.
- https://president.uz/uz/lists/view/3970president.uz
- https://t.me/bankmijoz/1918@bankmijoz
- https://t.me/the_bakiroo/1695@the_bakiroo