S&P Ўзбекистон суверен рейтингининг "салбий" прогнозини сақлаб қолди
"Салбий прогноз ҳукуматнинг ташқи қарзи юқори суръатларда ўсиб бораётганини ўзида акс эттиради. Агар ташқи қарзнинг ўсиб бориши секинлашмаса, S&P рейтингни пасайтириши ҳам мумкин".
"Қарор қабул қилиш жараёни президент қўлида жамланган ва ҳаддан зиёд марказлаштирилган ҳолда қолади, деб ҳисоблаймиз ва бу қарор қабул жараёнини олдиндан чамалаб бўлмас даражага етказади. Ҳокимиятни келажакдаги топширилиши масаласида ҳам ноаниқликлар сақланиб қолмоқда".
Ҳокимият институтлари ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизими ҳали ҳам ривожланмаган ҳолда қолмоқда, дейилади агентлик хулосасида.
- https://www.uzdaily.uz/ru/post/57529uzdaily.uz