12K30Telegramda ochish
Қонуннинг янги таҳрири ва зарарли анъаналар ҳақида Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси эълон қилинди. Асосий ўзгариш ўрта тадбиркорлик субъектлари тоифасининг киритилиши ва бошқа қатор ўзгаришлар амалдаги қонунчиликка мослаштириш билан боғлиқ. Бундан аввал Ўрта корхоналарни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарор лойиҳаси эълон қилинганди. Агар адашмасам, ёзларда ўтган селекторлардан бирида бўлса керак, кичик бизнес нега ўсмаяпти, деган саволга иқтисодий тафаккурдан четда, лекин лояллиги туфайли бошқарувга аралашиб қолган тасодифий одамлардан биридан чунки бизда ўрта корхоналар тушунчаси йўқ, деган йўл-йўлакай жавоб бўлган эди. Қарангки, асосий сабаблардан четланган бир марталик, ўша вазият учун айтилган юзаки гап учун алоҳида қарор ва қонунчиликка ҳам ўзгартириш киритилмоқда. Ҳамма кўникиб қолган зарарли анъанага кўра, алоҳида тоифа пайдо бўлдими, унга имтиёз ҳам бўлиши лозим. Агар бўлмаса, ўйлаб топилиши лозим. Имтиёз олганларнинг иқтисодий самарадорлиги ва бунинг оқибатида бошқа тоифаларнинг зарари 1984- даражали масала. Масалан, ўрта корхоналарга тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 75 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жамғарма томонидан кафиллик берилади; эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб бўлган “темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин қизларни ишга қабул қилганда дастлабки 12 ой давомида уларнинг иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланадиган ижтимоий солиқ суммасига тенг миқдорда субсидия ажратилади; ишлаб чиқарилган маҳсулотларга миллий ва халқаро (мувофиқлик) сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган барча харажатларга тенг миқдорда субсидия ажратилади. ва ҳакозо ва ҳакозо. Энг ёмони эса шу қарор баҳонасида яна бозор тартиб қоидаларига аралашиш режалаштирилмоқда, хусусан: ишга туширилмаган лойиҳаларнинг камида 60 фоизи якунланган ҳолларда, лойиҳа ишга туширилгунга қадар кредитни реструктуризация қилиш; дифференциал банк маржаси ставкасини белгилаш. Бизнес экотизимига бунақа ёввойи аралашув билан суверен рейтинг бўйича прогнозларнинг ёмонлашувидан ҳечам ҳайратланмаслик керак, Яхшиямки, агентликлар қарор қабул қилиш бўйича "ички ошхона"нинг қанчалар биқиқ ва примитив эканлигини тўла тасаввур этмайдилар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin