18K297Telegramda ochish
«Tоshkent Сity» боғи харажатларини ким қоплаши керак? Ташриф буюрувчилар-ми? Ё Инвесторлар? Менимча бу одам, гарчи ҳоким-тадбиркорга айлангунча бир муддат «Tоshkent Сity» халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси раҳбари бўлиб ишлаган бўлса ҳам, на қонун-қоидани ва Дирекция харажатлари қайси маблағлар ҳисобига қоплаши лозимлигини билмайди, ёки ҳозир масъулиятни бўйнига олиш ва хатони тўғрилаш ўрнига ўзидан бунга алоқадор бўлмаган бехабарлик чироғини ёқиб олган. 8- лотдаги Toshkent City боғини "Discover Invest" МЧЖ қурган. Тадбиркор ҳоким жуда яхши эсласалар керак бу компанияни. Бутун Европа, бутун дунё билади. Икир-чикиригача. Боғни қуришга буюртмани «Tоshkent Сity» дирекцияси берган. Боғни эксплуатация қилиш ҳам Дирекция зиммасида. «Tоshkent Сity» дирекцияси эса Ҳукумат қошидаги давлат унитар корхонаси ҳисобланади. Яъни деҳқонча айтганда, боғнинг маъмурий, ҳуқуқий эгаси ҳеч қанақа инвестор, тижоратчи ёки тадбиркор ҳоким эмас. Давлат! Дарвоқе, «Tоshkent Сity» ишбилармонлик маркази Маъмурий кенгаши Раиси Бош вазир Абдулла Арипов ҳисобланади. Айнан бош вазир Арипов раҳбарлигидаги Маъмурий кенгаш Дирекция ва унинг фаолиятидаги харажатларни қоплаш сметасини тасдиқлайди. «Tоshkent Сity» боғининг фаолият кўрсатиш харажатлари, тадбиркор ҳоким айтгандек, фонтанларнинг ишлаши, ўтларнинг ўсиши, дарахтларнинг сақланиши ва умуман барча харажатлар мана шу смета ҳисобидан қопланади. Сметага пул қаердан келади дерсиз? Сметага пул «Tоshkent Сity» даги қолган 7та лотдаги инвесторларнинг тўловлари, хусусан инвестицион мажбуриятларидан келадиган маблағлардан қопланиши керак. Айрим мустақил суриштирувларга кўра ўша лотлардан 3таси ёки 4тасига ҳоким тадбиркор ҳам билвосита ва бевосита дахлдор. Мундоқ айтганда, «Tоshkent Сity» дирекцияси ва боғни харажатлари қопланмаётган бўлса, инвесторларни саволга тутиш керак. Улар ўз мажбуриятларини вақтида бажараяптими. Бажараяптими ўзи? Демак, яна қайтарамиз: «Tоshkent Сity» боғи харажатларини қоплашда муаммо кўтарилган бўлса, боққа ташриф буюрувчилардан 10 минг сўмдан пул ундириш эмас, инвесторларни сўроққа тутиш лозим. Юқорида айтганимиздек мустақил суриштирувларга кўра ўша лотлардан 3таси ёки 4тасига ҳоким тадбиркор ҳам билвосита ва бевосита дахлдор. Энди савол: ҳоким тадбиркор ўзини ўзи сўроққа тутадими? Йўқ, буни бошқа, ваколатли органлар амалга ошириши лозим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin