12K35Telegramda ochish
Иш қўзғатиш учун асос йўқ дейишмоқда Россияда. Бу хайп дейишмоқда Ўзбекистонда. Кейинги пайтда тобора тубга қулаётган Россияда нималар бўлаётгани ҳақида ёзгим ҳам келмайди, чунки ўзимизда муаммолар етарли. Путин топшириғига кўра, Навальнийни захарлаганларга жиноий иш очиш ўрнига, Навальнийнинг ўзига жиноий иш очилмоқда. Хориждан бирор доллар ўтказма олган ва сиёсий жараёнларда иштирокчи бўлган россияликлар энди ўзларига "хорижий агент" деган ёрлиқни ёпиштириб юришлари керак. Оддий тил ўргатувчи ўқитувчилар ҳам "хорижий агент" дея баҳоланмоқда. Бу қанақадир 37- йил, сюрреализм дерсиз. Балки. Ўзимизга қайтамиз. Блогерлар, ОАВ давлат харидлари орқали ўмарилиб ётган бюджет пуллари ҳақида бонг уриб ётишипти. Қани биров қораласа. Йўқ, хаммаси жойида. Муносабат билдираётганлари эса кулаётганга, масхара қилаётганга ўхшайди. «Жиззах билан Андижонда бўлаётган воқеалар аслида ўзи янгилик эмас. Фақатгина жамоатчиликка эндигина ошкор қилингани учун «хайп» яратаяпти. Бу аслида, йиллар давомида амалга оширилиб келинаётган амалиёт. Биринчи маротаба бўлаётгани йўқ, бу икки воқеа аслида «айсберг»нинг учи», — демоқда ўзимизнинг депутат Ғаниев. Ўхшатиш барибир ноўрин. Лекин Навальнийнинг захарланиши бўйича иш қўзғатилмагани параллеллари беихтиёр эсга келади. Иш қўзғатиш учун асос йўқ дейишмоқда Россияда. Бу хайп дейишмоқда Ўзбекистонда. Лекин мантиқ бордек. Ўзларига, ўзларининг ҳамтовоқларига қарши иш қўзғатилмайди. Суриштирув ва танқидларга кутилган муносабат кўрсатилмаётганидан ҳайратланмаслик керак. Битта сиёсий номенклатура ва қатламга таалуқли шахслар ўзларига ўзлари чора кўрмайдилар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin