Бири-биридан ёмон икки хабар
Аввал Путин томонидан захарланиб кейин қамоққа ташланган Алексей Навальнийнинг Россия субъектлари бўйлаб жойлашган штаблари терроризм ва экстремизмга таалуқли ташкилотлар рўйхатига киритилди. Беихтиёр Оруэллнинг "Оммавий ёлғонлар даврида ҳақ сўзни айтиш - экстремизмдир" деган сўзлари эсга келади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Навальнийни қамоққа ташлаб, унинг ташкилотини экстремистик, деб эълон қилган Путин бу билан чекланмоқчи эмас. Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида юз бераётган можарода Путин ўзини воситачиликка таклиф этмоқда,
Кеча ёзганимиздек, ҳар қандай низолардан устамонлик билан фойдаланиб, яра жойга суқилиб кириш ҳадисини олган Россия потенциал агрессор сифатида минтақамизда бошқариладиган кризислар яратиш ва кейин ҳакамлик қилиш, ҳукмронликнинг гибрид усулларини қўллашда бир неча юз йиллик тажрибага эга.
Умид шуки, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарияти ўзаро майда гиналардан юқорироқ туришга ва биз учун умумий таҳдид бўлган Россияни минтақага воситачи ўлароқ киритмасликда ўзларида куч топа олишади.
- https://t.me/the_bankiroff/2485@the_bankiroff